Ўзбекистонда ковид билан касалланиш ҳолатлари кескин ортди
Ўзбекистонда 6 январь куни коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортди.
Маълум бўлишича, 6 январь куни мамлакатда 251 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 199 минг 758 нафарга етди. Таъкидланишича, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилган.
Шунингдек, қуйида касалланиш ҳолатлари вилоятлар кесимида очиқланган:
- 1 нафар Қорақалпоғистонда;
- 9 нафар Андижон вилоятида;
- 4 нафар Бухоро вилоятида;
- 8 нафар Жиззах вилоятида;
- 3 нафар Навоий вилоятида;
- 3 нафар Наманган вилоятида;
- 36 нафар Самарқанд вилоятида;
- 1 нафар Сирдарё вилоятида;
- 5 нафар Фарғона вилоятида;
- 12 нафар Хоразм вилоятида;
- 47 нафар Тошкент вилоятида;
- 120 нафар Тошкент шаҳрида.