Ўзбекистонда ҳафта давомида ёғингарчилик кузатиладими?
Ўзбекистон бўйлаб 23–26 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 23–24 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 25–26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, Устюртда 7–10 даража совуққача, кундузи 3–8 даража илиқ; 24 мартда кечаси 0-5 даража совуқ, Устюртда 9–12 даража совуққача, кундузи 7–12 даража илиқ; 25 мартда кечаси 0–5° илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 26 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 24–25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ; 24 мартда кечаси 3 даража совуқ ҳамда 2 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 5 даража совуққача, кундузи 7–12 даража илиқ; 25 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ; 26 мартда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 24 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ; 24 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5–10 даража илиқ; 25 мартда кечаси 2 даража совуқ ҳамда 3 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ; 26 мартда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади). 24–25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ; 24 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ; 25 мартда кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ; 26 мартда кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 мартда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 24 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 26 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 24 март ва 26 мартда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 мартда кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 24 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; 25 мартда кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ; 26 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 23–24 мартда баъзи жойларда қор ёғади. 26 мартда баъзи жойларда (ёмғир, қор) бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 24 мартда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23–25 мартда кечаси 2–7 даража совуқ, 23 мартда кундузи 0-5 даража совуқ, 24–25 мартда 5-10 даража илиққача кўтарилади, 26 мартда 3 даража совуқ ҳамда 2 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.