Офлайн таълимга ўтилгач, Тошкентга қанча талаба келгани очиқланди

Офлайн таълимга ўтилгач, Тошкентга 36 738 нафар талаба келди.

Маълум бўлишича, мамлакатда таълимнинг офлайн шаклига ўтилгач, Тошкент шаҳрига 36 738 нафар талаба келган. Қайд этилишича, уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига жойлашган.

Шунингдек, 18 204 нафар талаба ижара хонадонларига, 8502 киши яқин қариндошлариникига боргани айтилган. Ҳудудлардан келиб, таҳсил олаётган талабаларнинг жойлашиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган.

 

Янгиликлар