ДХХ Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига қўшилмоқчи бўлган эркакни ушлади
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига қўшилмоқчи бўлган эркакни ушлади.
Маълум қилинишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорликда интернет ижтимоий тармоқлари орқали халқаро террорчилик ташкилотлари эмиссарлари таъсирига тушиб қолган эркак аниқланган. Жараён давомида Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган арпай туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.Б. қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.