Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади

Ўзбекистон 25 январь куни кузатилган блэкаут сабабли Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйганди.

Маълум қилинишича, блэкаут сабабли Афғонистоннинг DABS электр энергетика компанияси Кобулни Туркманистон томонидан етказиб бериладиган энергия тизимига улаган. Бунинг фонида DABS энергетика компанияси вакиллари Туркманистон билан Нур ал-Жиҳод подстанцияси учун электр узатиш линиясининг қувватини 110 киловатдан 220 киловатга ошириш бўйича шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Марказий Осиёда 25 январь куни йирик электр таъминотида узилиш юз бериб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон электрсиз қолганди. Қозоғистон ягона энергетика тизимида 21 январдан электр токи бўйича вазият кескин бўлиб, «Bugun.uz»га «Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси» вакили Бекжан Мукатов томонидан имзоланган ҳужжат келиб тушганди.

Хатда 2022 йил 24 январдан 31 январгача бўлган даврда рақамли майнинг билан шуғулланувчи шахсларга режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ бекор қилингани келтирилган. «Bugun.uz» манбасига кўра, Қозоғистон ягона энергетика тизимида муаммо кузатилгани сабаблари криптомайнерлар аввалдан огоҳлантирилган. Аммо қўшни республика томони Ўзбекистонга огоҳлантириш бермаган.

Янгиликлар