Самарқандда ҳайдовчилардан зўравонлик билан пул ундириб юрган гуруҳ ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳайдовчилардан зўравонлик билан пул ундириб юрган жиноий гуруҳ ушланди.
Маълум бўлишича, уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда бир гуруҳ фуқаролар ҳайдовчилардан зўравонлик билан пул ундириб юргани аниқланган.
Қайд этилишича, «Ургут савдо маркази» ҳудудига кирувчи асосий йўлни, зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ушбу бозорга келган ҳайдовчилардан пул беришини талаб қилиб келган 10 нафар шахс қўлга олинган. Ҳозирда улраг нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.