Жиззахда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
Жиззах вилоятида йўлнинг пиёдалар учун белгиланган жойида машина бир қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2025 йил 7 декабрда содир бўлган. Автомобиль юқори тезликда ҳаракатланиб, йўлни пиёдалар учун белгиланган жойдан ўтаётган қизни уриб юборган.
Жароҳатланган қиз шифохонага ётқизилган бўлса-да, 2025 йил 20 декабр куни вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида содир этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи қонунга мувофиқ тартибда ушланган.
Айни вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





