Самарқандда 8 пиёдани уриб кетган ҳайдовчи 7 йилга қамалди
Самарқанд шаҳрида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқароларни уриб юборган шахсга суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Millar дастури хабар қилинди.
Ҳодиса 11 апрел куни соат 20:00 ларда Нурли йўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида содир бўлган.
Хусусан, Lacetti машинаси ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланган қисмида пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаб турган Labo ортидан урилади.
Натижада бошқарувни йўқотиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 8 кишини уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 33 ёшли аёл тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Самарқанд шаҳар суди ҳукми билан фуқаро Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.