Тошкентда ички ишлар ходими пора билан қўлга олинди

Тошкентда ИИБ бўлинма бошлиғи $18 минг пора олишда айбланиб ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳри ИИББ Миробод тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонига эга бўлган У.С. Яккасарой тумани тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан айбланаётган шахсга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўрнига гаров эҳтиёт чорасини қўллашга ваъда берган. Бунинг эвазига у айбланувчининг қариндошидан $18 минг олган.

Бироқ у ваъдасини бажара олмаган ва пулларнинг бир қисмини қайтараётган вақтида далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш) моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкент