Шавкат Мирзиёев бугун Жиззах вилоятига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 2-декабр куни, Жиззах вилоятига ташриф буюради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, Давлат раҳбари йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Ўзбекистон