Самарқандда корхона қарийб 3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди
Мутахассислар яширин тармоқни аниқлашди, у орқали паррандачилик фермаси ва металл эритиш эҳтиёжлари учун газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинган

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати.
Жумладан, туманнинг «Эски анҳор» МФЙда жойлашган, фуқаро О.Ж. га қарашли корхонада хатлов ўтказилганда, ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортган ҳолда паррандачилик фермаси ва металл эритиш учун табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 2 миллиард 880 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.





