Фарғонада фуқаро Халқ қабулхонаси биноси олдида қўл томирларига жароҳат етказишга уринди — вилоят ҳокимлиги баёнот берди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро М.Б.нинг туман Халқ қабулхонаси биноси олдида қўл томирларига жароҳат етказишга уриниши ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлиги баёнот берди.

Фото: Repost.uz

Маълум бўлишича, фуқаро М.Б. 11 март куни Олтиариқдаги туман Халқ қабулхонаси биноси олдида ўз қўл томирларига жароҳат етказишга урингани, бироқ туман ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари сабаб М.Б.нинг ҳаракатлари охирига етмай, тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг соғлиғи ва ҳолати яхши экани маълум қилинди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, халқ депутатлари вилоят кенгаши ва вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилган.

Таъкидланишича, ишчи гуруҳ фуқарога узумчилик учун ер майдони ажратилиши, бу бўйича туман ҳокими қарорини бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатларни ва фуқаро М.Б.ни бундай ҳатти-ҳаракат қилишга мажбурлаган сабабларни жойида ўрганиб чиқади.

Янгиликлар