Андижонда 15 ёшли қиз ўзини кўприкдан каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Вояга етмаган қизнинг жасади топилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўзини каналга ташлаган вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 июнь куни соат тахминан 02:30 ларда «Эрши» маҳалласида яшовчи 15 ёшли қиз автомобил кўпригидан Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган ва кучли оқим сабабли оқиб кетган.

Вояга етмаган қизнинг жасади 1 июль куни каналнинг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи қисмидан топилди.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон