Қорақалпоғистонда 3 киши ис газидан вафот этди — Бош прокуратура

Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этганлиги юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот ҳизмати хабар берди.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хонадонда қўлбола усулда ясалган иситиш қозони ўчоғига уланган табиий газ оловининг ўчиши оқибатида ҳосил бўлган ис газидан заҳарланиш ҳолати келиб чиққан бўлиши мумкин.

Ҳозирда, марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ўзбекистон