Ўзбекистонда 20 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 20 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида, ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 13-15 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар