Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди
Жиззах вилояти Зарбдор туманида 2 сентябрь куни келб чиққан ўзаро жанжал оқибатида 1983 йилда туғилган фуқаро хотинини ўткир тиғли жисм билан ўлдиргани маълум бўлди.
Қайд этилишича, Зарбдор тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро юзага келган ўзаро жанжал оқибатида хотинининг кўкрак қафаси чап томонига ўткир тиғли жисм билан бир неча марта уриб унга оғир даражадаги тан жароҳати етказган. Оқибатда вояга етмаган 3 нафар боланинг онаси воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан вилоят Пракратураси томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси иштирокида йиғилишда ташкил этилган. Йиғилишда тумандаги барча маҳалла раислари, маҳаллий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла аҳолиси иштирок этган.
Шунингдек, йиғилишда жиноятчиликни содир этишга моил шахслар, низоли оилалар билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқ бузарликларни жиловлаш бўйича масулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилган.