«Самарқанд нони» товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Ўтган йилнинг февраль ойида Самарқанд нони географик кўрсаткичлар давлат реестрига киритилган эди

«Самарқанд нони» товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур рўйхатдан ўтказиш Самарқанд нонининг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросимизни асраш ҳамда ушбу маҳсулотнинг бозордаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири эканлиги таъкидланди.
Таъкидланишича, «Самарқанд нони» номининг географик кўрсаткич ва товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши миллий брендларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун, товар белгиси гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.





