Самарқандда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани фош бўлди
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида метан «заправка» 6,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақида «Ўзернергоинспекция» ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Самарқанд туманида «Д.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг манифолд қурилмасига ташқи таъсир ўтказилганлиги аниқланди.
Қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 6,6 млрд сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.