Самарқандда 153 мингдан ортиқ пиротехника воситаларини олиб ўтаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ноқонуний пиротехника воситаларини олиб ўтаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Фарғона-Самарқанд» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси «Манас» ЙПХ масканида тўхтатилиб, автотранспорт воситасининг юкхонаси кўздан кечирилган, натижада ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги жами 153 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ва салютлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда вақтинча сақловга олинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра 150 млн. сўдан ортиқни ташил қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд