Самарқандда фуқаро ўзи қазиган чоҳга тушиб кетди

Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ўзи қазиган 4 метрли чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Хабарга кўра, Самарқанд шаҳри Б.Мирзо кўчасида яшовчи фуқаро Р.С.  тунда ҳовлида юрган вақтида бир кун олдин ўзи қазиб қўйган чуқурга тушиб кетиб, вилоят ФВБ навбатчилик қисмига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Таъкидланишича, лейтенант Н.Каримов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи зудлик билан белгиланган манзилга етиб бориб, беш дақиқа ичида уй эгасини чуқурдан олиб чиққан.

Қайд этилишича, Р.С. жиддий жароҳат олмаган.

Янгиликлар