Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди.

Маълумотларга кўра, мазкур миқдор 2021 йилнинг январь–октябрь ойларидаги кўрсаткични билдиради. Ҳамда унда экспортнинг улуши 12,4 миллиард долларга тенг, жумладан, маҳсулотлар бўйича 10,3 миллиард ва хизматлар кесимида 2,1 миллиард доллар.

Таъкидланишича, ташқи савдо айланмасининг қолган миқдори қуйидагиларга тўғри келади:

  • импорт — 20,2 миллиард доллар: маҳсулотлар 18,8 миллиард доллар ва хизматлар 1,4 миллиард доллар.
  • сальдо — 7,8 миллиард доллар.

Янгиликлар