Наманганд йигит «Nexia»да пиёдани уриб юборди
Наманган шаҳрида 11 октябрь куни «Nexia» автомашинасини бошқараётган йигит пиёдани уриб юборди.

Фото: «Tez News»
Маълум қилинишича, воқеа соат 22:00 ларда Ғишткўприк МФЙ ҳудудида содир бўлган. «Nexia» машинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқараётган 1997 йилда туғилган йигит ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида турган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда олган тан жароҳати сабабли шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.