Тошкентда автобус светофорга бориб урилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 8 октябрь куни йўловчи автобуси светофорга бориб урилди.

Маълум бўлишича, воқеа Уйсозлар 1-тор кўчасидаги чорраҳада содир бўлган. Унда 1987 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги «Merсedes Benz» русумли давлат рақами «01 155 WBA» бўлган йўловчи ташувчи автобус ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, чоррахадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.

Тўқнашув оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳодиса вақтида автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Янгиликлар