Ўзбекистонда «Таълим кодекси» ишлаб чиқиш таклиф этилди

«Милллий тикланиш» партияси 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида мамлакатда таълим кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Қайд этилишича, партиянинг бу лойиҳадан асосий мақсади педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш деб таъкидланган.

Ушбу кодекс ўз номи билан ҳуқуқий кафолатлар, бурч ва мажбуриятларни аниқ белгилаб беради. Шу ўринда, ушбу «Таълим кодекси» педагоглар учун турли имтиёзлар яратиб, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган режаларни ҳам ўз ичига олади.

Тошкент