Иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизими белгиланди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иш вақтидан ташқари меҳнат учун ҳақ тўлаш тизимига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
• иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
• шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
• захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.
Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.





