Андижонда 1 грамм гашишни сотишга уринган икки эркак ушланди

Андижон шаҳрида гашиш гиёҳванд моддасини сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 40 ёшли У.Д. ҳамда унинг47 ёшли шериги М.Д. Андижон шаҳар «Ишчилар» маҳалласида 300 минг сўмевазига холис харидорга 1 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.

Бундан ташқари, У.Д.нинг ёнида 0,18 грамм опий, М.Д.нинг ёнида эса 0,14 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар