Сурхондарёда йигит уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 млн сўмга чув туширди
Сурхондарё вилоятида уйланишини айтиб, қизни катта миқдордаги пулга чув туширган йигитга жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, 5 октябрь куни туман Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига «Қўрғон» маҳалласида яшовчи Т.Диёра (исм-шарифлар ўзгартирилган) мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи Д.Жавоҳир 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 миллион сўмлик буюмларини ўзлаштириб кетганини билдирган.
Ҳолат юзасидан шу куни Д.Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.