Жиззахда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах шаҳрининг Ислом Каримов шоҳкўчасида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, 5 сентябрь куни 11:40 ларда «Nexia-2» транспорт воситаси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан, оралиқ масофани сақлай олмагани боис ўзидан олдиндан тўхтатб турган «Lacetti», «Nexia-3» ва яна бир автомобилга урилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, бироқ автомобилларга техник шикаст етказилган.

Воқеа сабаблари ўрганилганда, «Nexia-2»нинг ҳодиса жойидаги асфальтда қолдирган тормоз изининг масофаси 31 метрни ташкил этган — бу ҳайдовчи белгиланган тезлик меъёрига амалга қилмаганини билдиради.

Янгиликлар