Андижонда 862 млн сўмлик пичоқ ва биталарнинг олиб кирилишига чек қўйилди

Андижонда 862 миллион сўмлик «совуқ қурол»ларнинг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.

Маълум қилинишича, божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига фош этилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган «MAN» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862,88 миллион сўмлик 14 хилдаги 5839 дона турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ («бита») товарлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар