Бухоро шаҳрида 2020 йил якунига қадар 216 та оилага уй берилади

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 2020 йил якунига қадар эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, санъат ва маданият соҳаси ходимларидан иборат 216 та оилага 4 та 7 қаватли уйлар топширилади. Бу ҳақда «Tez News»га шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш борасида «Ўзшаҳарқурилишинвест» масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилаётган ушбу кўп қаватли уйларда ҳозирги кунда қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, 2020 йил давлат дастури доирасида эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, санъат ва маданият соҳаси ходимлари, фаол ёшлардан иборат 216 та оилага 4 та 7 қаватли уйлар йил якунига қадар топширилади

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, 7-кичик туман ҳудудидаги мазкур комплексларнинг қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 1092 та хонадон эгалари доимий турар жойга эга бўлган.

Аввалроқ, Aндижонда 60 та хонадондан иборат «Ёшлар уйлари» фойдаланишга топширилгани ва Сардобада 37 та кўп қаватли уй қуриб битказилгани Наманганда 55 та ёш оилага «Ёшлар уйлари» берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар