Қорақалпоғистонда комендантлик вақти қисқартирилди
Қорақалпоғистонда комендантлик вақти қисқартирилди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётгани ҳисобга олиниб, Президент томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини соат 21 дан соат 7 га қадар ўрнига соат 23 дан соат 5 га қадар этиб белгилашга қарор қилинган.
Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланган ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланган.