Британиялик профессор «омикрон»нинг янги аломати ҳақида маълумот берди
Буюк Британиялик иммунолог профессор Люк О’Нил «омикрон» штамининг янги аломати ҳақида маълумот берди.
Профессорнинг сўзларига кўра, бу аломат терлаш ҳисобланади ва у катталарда ҳам, болаларда ҳам кузатилиши мумкин.
«Ковидга чалинган ҳар бир беморда бу симптом қайд этилиши мумкин, тунги терлаш аломатлар ичида ажралиб туради», — дейди О’Нил .
Мутахассис терлаш кучли бўлиши, ҳаттоки чойшаблар ҳам намланишини таъкидлаган. У бунинг ҳароратга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қайд этган.
«Янги симптом бу иммунитет тизимининг янги вирусга дуч келишини билдиради. Демак сизда касалликнинг янги варианти бор», — деган иммунолог.
Профессор, шунингдек, хона ҳарорати салқин бўлса ҳам, катталар ва болалар кечаси терлаши мумкинлигини қўшимча қилган.