Тошкент яна ҳавоси энг ифлос шаҳарлар қаторига кирди
Тошкент шаҳри ҳавоси таркибида ифлосланиш ортди. Ўзбекистон пойтахти дунёнинг ҳавоси энг носоғлом шаҳарлари рейтингида 8-ўринга кўтарилди.
Мутахассисга кўра, ҳавода майда PM-2,5 дисперс заррачасининг меъёрий қийматларидан ортиши ҳавонинг сифати «қониқарсиз» даражага тушишига олиб келган.
Мазкур кўрсаткич билан пойтахт Тошкент 12 октябрь куни соат 18:00 да дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиши бўйича 8 ўринни эгаллади.
«Қозоғистон пойтахти ҳавоси ифосланиш даражаси айни муддатларида дунё шаҳарлари ичида энг ифлоси экан», дейди Абдулаҳатов.