УЗБАТ: Бозор етакчиси ва Ўзбекистондаги энг яхши иш берувчи

Бу йил УЗБАТ 30 йиллигини нишонламоқда. Уч ўн йиллик давомида компания ўзини нафақат муваффақиятли бизнес, балки намунали иш берувчи сифатида ҳам намоён этди.

Компания ходимларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, юқори раҳбарлар иштирокидаги тренинглар, коучинг ва менторлик дастурлари орқали касбий ўсиш учун кенг имкониятлар тақдим этади. Бугун УЗБАТ’да меҳнат фаолиятини бошлаган 100 дан ортиқ ходим хорижда раҳбарлик лавозимларида ишлаяпти.

УЗБАТ мен учун ўсиш мактаби. Мен компанияга ўқишни тугатганимдан сўнг дарҳол ишга келдим ва 23 йил давомида мутахассисликдан топ-менежерликкача бўлган йўлни босиб ўтдим. Компания биринчи кунлардан бошлаб менинг ривожланишимга сармоя киди ва энди мен бу тажрибани бизни танлаган ёш мутахассисларга узатишга интиляпман, — деб Комила Ҳасанова ходимлар билан ишлаш бўйича директор шундай фикр билдирди.

Мавсумий ходимларни қўшганда, 1000 дан ортиқ ходимга эга УЗБАТ «истеъдодлар мактаби» сифатида ном қозонди.

УЗБАТ — бу кадрлар тайёрлаш ўчоғи. Мен компанияда 10 йилдан ортиқ ишладим ва биринчи кунлардан бошлаб бу ерда касбий жиҳатдан ўсишим мумкинлигини тушунардим. Турли мамлакатлардан келган мутахассислар билан ишлаш жараёнида ҳар куни янги кўникмалар эгаллаб, эндигина иш бошлаган юристдан тажрибали мутахассисга айландим, —  деб давлат органлари билан алоқалар хизмати собиқ бошлиғи, ҳозирда Beeline Uzbekistan’нинг GR-директори Саидамирхон Раҳимов таъкидлади.

Компания олти асосий тамойилга асосланган корпоратив маданияти билан машҳур: «Амалда инклюзивлик », «Тўғри иштутиш», «Аввало истеъмолчилар», «Ғалабага интилиш», «Ишончгаасосланган эркинлик» ва «Куч бирликда». Бу қадриятлар компания фалсафасининг асосини ташкил этади ва ҳар бир ходим ўзининг қадрини ва умумий муваффақиятга қўшган ҳиссасини ҳис қиладиган руҳлантирадиган муҳитни яратади. Халқаро тажриба алмашиш ходимларга ўсиш ва глобал муҳитга самарали мослашишга ёрдам беради, бу эса компаниянинг рақобатдаги устунлигини кучайтиради.

УЗБАТ ҳар йили 100 дан ортиқ янги ходимни ишга қабул қилиб, уларга касбий ўсиш ва юқори лавозимларга эришиш имкониятини беради. Компания ёш мутахассисларга сармоя киритиб, Global Graduate дастури ва талабалар учун амалиёт каби дастурларни таклиф этади. Global Graduate дастури битирувчиларга 18 ой давомида молия, маркетинг, логистика ва HR соҳаларида кенг қаровли тажриба олиш имконини беради, шундан сўнг улар менежер лавозимида фаолиятини давом еттириши мумкин.

2007 йилда БАТга амалиётчи сифатида қўшилганимдан сўнг, 18 йил давомида Ўзбекистон, Украина, Буюк Британия ва Россия каби турли бозорларда ишлаш орқали бебаҳо тажриба ортирдим. Бугун мен Хорватияда фабрикани бошқармоқдаман, — дейди Global Graduate дастури битирувчиси ва Самарқанд фабрикасининг собиқ директори Павел Верешчак.

Ўзбекистонда талабалар ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун БАТ Got Talent кейс-чемпионати ўтказилди. 500 та ариза ичидан ESG-ташаббуслари билан қатнашган 100 нафар иштирокчи танлаб олинди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, энг яхши бешта иштирокчи амалиётга таклиф қилинди.

УЗБАТ’нинг Тошкент ва Самарқанддаги замонавий офислари ходимлар учун қулай иш шароитларини яратади. Пандемия даврида ишга туширилган Wellbeing дастури ходимларни жисмоний, руҳий, ижтимоий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Дастур марафон ва турли спорт мусобақаларида иштирок этиш, йога ва пилатес машғулотлари, тиббий ёрдам, психологлар билан суҳбатлар ва руҳий саломатлик бўйича маърузаларни ўз ичига олади.

Family Day ва викториналар каби ижтимоий тадбирлар ҳамда ҳайрия лойиҳалари жамоа руҳини мустаҳкамлаш ва очиқ муҳит яратишга ёрдам беради. Дастур стресс даражасини пасайтириш, ходимларнинг ишга бўлган қизиқиши ва самарадорлигини ошириш орқали корпоратив маданиятни мустаҳкамлайди.

УЗБАТ 2019 йилдан буён ҳар йили энг яхши иш берувчимақомини тасдиқлаган ҳолда, юқори HR-стандартлари ва касбий ўсиш учун қулай шароитлари бўлган компанияларни тан оладиган халқаро Top Employer мақоми компаниянинг энг яхши HR-малиётра содиқлигини таъкидлаб, меҳнат бозорида унинг жозибадорлигини оширмоқда.

(хамкорлик материал)

Янгиликлар