Андижонда талабанинг ўқишини кўчиртириб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Олтинкўл туманида талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган талаба ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарга кўра, Андижон давлат университети талабаси С.Э. фуқаро М.нинг ишончига кириб унинг Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялар университетидаги ўқишини Наманган давлат университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали кўчиртириб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар