ФВВ Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳолини сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Маълум бўлишича, Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 3-5 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.