«Ўзгидромет» Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
«Ўзгидромет» 21 март, душанба куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража илиқ, кундузи 10–12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади.