Олмазор туманида йўловчи ташувчи «Газель» ёниб кетди
Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган, деб хабар бермоқда ЙҲХББ.
Хабарга кўра, 26 июль куни соат 9:10 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорасарой кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Р. 8 нафар йўловчи билан «Газель» русумли автомобилни бошқараётиб двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб зудлик билан тўхтаган.
Таъкидланишичп, йўловчилар автомобилдан туширилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.