Ўзбекистонда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши тўғрисида хабарлар тарқалди
Ўзбекистонда янги қонун кучга кириб, барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисидаги хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.
«Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд», дейилади раддияда.