Тошкент–Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санаси кечиктирилди
«Ўзтемирйўлйўловчи» Қозоғистон томонидан №647/648-сонли Нукус–Бейнеу ва №1/2-сонли Тошкент– Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирилаётганини маълум қилди.
Келтирилишича, халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирилишига қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилгани сабаб бўлган.
Мазкур қарор Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.
«Йўл ҳужжатларини (чипталарини) сотиб олган ва фойдаланилмай қолган чипта(лар)нинг пули темир йўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади. Ёки, кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилади, Қозоғистон билан чегара ўтиш жойларида санитария-эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар», дейилади хабарда.