Тошкентда талабалар ошхонаси ёниб кетди
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада 28 октябрь куни ёнғин содир бўлди.
Қайд этилишича, соат 13:44 атрофида ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олиниб, соат 14:09 атрофида батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 метр/квадрат майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.