Самарқандда юк машинаси ёниб кетди
Самарқанд туманида 28 сентябрь куни юк машинасининг моторида ёниб кетди.
Маълум қилинишича, 28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд тумани «Хишрав -1» МФЙда жойлашган «Давлатбек 95» МЧЖ ҳудудида «Зил-130» русумли юк автомашинасининг мотор қисми ёниб кетган.
Хабарга кўра, 1та ёнғин ўчириш экипажи соат 15:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.