Тошкентда Damira Beverages Enterprise янги ишлаб чиқариш мажмуасини ишга туширди
Бугунги кунда бу ерда 300 нафар мутахассис доимий иш билан таъминланган

Тошкентнинг Сергели туманида ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича Damira Beverages Enterprise янги юқори технологияли ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу корхона Марказий Осиёдаги энг йирик ва замонавий мажмуалардан бирига айланди. Қувонарлиси, ушбу улкан лойиҳа рекорд даражадаги қисқа муддатда — атиги 12 ой ичида тўлиқ қуриб битказилди ва ишга туширилди.
Лойиҳа пойтахт иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Корхонанинг ўзида 300 та янги иш ўрни яратилган бўлса, логистика, хомашё етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш каби турдош тармоқларда 3000 тагача иш ўрни пайдо бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, заводда экология ва ресурсларни тежашга алоҳида эътибор қаратилган: қуёш панелларидан фойдаланиш электр энергиясини 10%дан ортиқ тежаш имконини беради, ҳудудда эса 5300 туп дарахт экилди.
Батафсил — репортажимизда.





