Фарғонада 5 ёшгача бўлган болалар қизамиққа қарши эмланади

Фарғона вилоятида 5—25 октябрь кунлари 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиққа қарши оммавий эмлаш кунлари ўтказилади. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўлим мудири Анвар Ярулиннинг таъкидлашича, эмлаш учун тиббиёт бирлашмалари қошида малакали мутахассислардан иборат штаб ташкил этилган. Шунингдек, COVID-19 пандемияси даврида бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемилогик кўрсатма асосидаги профилактик эмлаш тадбирларини олиб бориш тўғрисидаги «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни бажарилишини таъминлаш, даволаш профилактика муассасалариларда қўшимча эмлаш хоналари ажратилиши бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Эмлаш хоналарига ота-оналар фарзандларини олиб келиб, эмлатиш вақтини аниқ белгилайди. Асосийси, эмлаш жараёнини карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказиш тадбирлари ташкилланмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йил 8 ой давомида 6790 нафар қизамиққа гумон ҳолатлари қайд этилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кимларни биринчи бўлиб гриппга қарши эмлаш кераклигини айтгани, мактабга борадиган болаларни гриппга қарши вакцина олиш ёки олмаслигини шифокор белгилаши хабар қилинган эди.

Янгиликлар