Жиззахда гуруҳ бўлиб бир эркакни калтаклаган фуқаролар жавобгарликка тортилади

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ эркаклар фуқарони ушлаб, калтаклаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳодиса «Тошкент-Термиз» йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Шараф-Рашидов туманидаги Файзобод маҳалласи ҳудудида 4 нафар фуқаро Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ф.З., шунингдек, фуқаро М.С.ни калтаклаган.

Шундан сўнг, тергов жараёнида Файзобод маҳалласида яшовчи Ф.Ю., Б.Ю., А.Ю., У.Ю. гумонланувчилар қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар