Андижонда мактаб мураббийи, турмуш қурган аёл билан муносабатларини яшириш эвазига 7 минг доллар талаб қилди

Андижон вилоятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи, турмуш қурган аёл билан ишқий муносабатларини ошкор этмаслик эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Хусусан, эркак турмуш қурган аёл билан ишқий муносабатларга кирганини тасдиқловчи аудиоёзувларни тарқатиш билан таҳдид қилган. У бу маълумотни ошкор этмаслик учун 7 минг доллар сўраган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи ва унинг шериги керакли миқдорни олаётган вақда ушланган.
Шунингдек, тергов жараёнида маълум бўлишича, шу йилнинг июнь ойида, спорт мактаби мураббийи ва унинг шериги махфий маълумотларни ошкор этмаслик учун 3 минг доллар ундирган.

Натижада мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар