Жиззахда 3 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган, боғча директори ва тарбиячисига ҳукм чиқарилди

Teznews.uz нашри февраль ойларида Жиззах вилоятидаги боғча тарбияланувчиси бўлмиш 3 қиз, назоратсиз ташқарига чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ улардан бири, яни 3 яшар қиз, боғчадан бир километр узоқликдаги ариқдан ўлик ҳолда топилган эди.

Ҳабар қилинишича, Жиззах вилояти Дўстлик туман жиноят ишлари бўйича судида боғча директорига, тарбиячисига, шунингдек, фожиа юз берган туман санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи нисбатан ҳукм чиқарилган.

Суд ҳукми билан, директор Ф.М. Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик туфайли одам ўлимига сабаб бўлиш) ва 167-моддаси 2-қисми «г» бандида (мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йилга мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва 4 йил 1 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;

Тарбиячи Д.Т. Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йилга мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;

Бошқарма бошлиғи А.Ў. Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси 1-қисмида (мансаб сохтакорлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 1 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Янгиликлар