Жиззахда 40 сотих ерни ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди

Жиззах вилоятида фуқаро Д.Б.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида 40 сотих ерни ноқонуний тарзда сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Г.Қ. Бахмал давлат ўрмон хўжалигининг «Кўкжар» бўлимида 2022-йилги ижара шартномасига асосан Д.П.га 49 йил муддатга экотуризмни ривожлантириш учун берилган 0,15 гектар ва унга туташ 0,25 гектар ер майдонини жами 0,40 гектар ерни $19 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Г.Қ. келишилган сумманинг бир қисми — 245 млн сўмни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Жамият