Ўзбекистонда бу йил ялпи ички маҳсулотни $100 млрдга етказиш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш давомида Президент 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жорий йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

Лекин, ўтган йили саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Бу рақамлар бизни қониқтирмайди. Булар асосан импортга қарамлик ва энергия истеъмоли юқорилиги ҳамда ортиқча харажатлар кўплиги сабабли бўлмоқда”, — деди давлат раҳбари.

Йирик саноат тармоқларига солиқ юки камайтирилган бўлса-да, кўп тармоқлар давлатга тушумни таъминлаш ўрнига харажатини ошираётгани қайд этилди. Жумладан, 10 та йирик корхонада харажатлар даромаддан тезроқ ўсгани кузатилган.

Янгиликлар