Швейцария Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишдан бош тортди

Швейцария Миллий кенгаши Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш таклифини рад этди. Аксарият депутатлар бу таклифга қарши чиқди, — деб ёзади «ТАСС».

Сешанба куни Миллий кенгаш Цюрихдан социал-демократик партия депутати Фабиан Молина томонидан илгари сурилган ташаббусни рад этди, — дейилади хабарда. Ташаббусни 61 депутат қўллаб-қувватлади, 131 нафари қарши чиқди.

Молина, Фаластинни Исроил билан бирга бирҳил тан олиш минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришини ҳамда Исроил-Фаластин можаросининг адолатли ечим топишига ҳисса қўшишини таъкидлаган.

Аммо Швейцария Ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассисни айтишича, — Фаластинни давлат сифатида тан олиш вақти ҳали келмаган.

Маълумот учун, бир кун аввал БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари барча давлатларни Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга чақирган эди.

Янгиликлар